Республикада боғдорчилик ва узумчиликни ривожлантириш, маҳсулот сифати ва ҳосилдорлигини ошириш омиллари

This document was uploaded by one of our users. The uploader already confirmed that they had the permission to publish it. If you are author/publisher or own the copyright of this documents, please report to us by using this DMCA report form.

Simply click on the Download Book button.

Yes, Book downloads on Ebookily are 100% Free.

Sometimes the book is free on Amazon As well, so go ahead and hit "Search on Amazon"

“Республикада боғдорчилик ва узумчиликни ривожлантириш, маҳсулот сифати ва ҳосилдорлигини ошириш омиллари” Республика илмий-амалий анжумани материаллари тўплами. – Тошкент, 2015. – 170 б.
“Республикада боғдорчилик ва узумчиликни ривожлантириш, маҳсулот сифати ва ҳосилдорлигини ошириш омиллари” мавзусидаги республика илмий-амалий анжумани Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази билан ҳамкорликда Академик М. Мирзаев номли боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг амалий илмий-тадқиқот лойиҳаси доирасида ўтказилмоқда.
Республикада боғдорчилик ва узумчилик селекцияси, янги мева-узум навлари, уларнинг технологияларини такомиллаштириш, интенсив боғларни парвариш қилиш, мева-узум маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш, уларнинг касалликлари ва зараркунандаларидан ҳимоя қилиш, янги боғ-токзорларда ишлайдиган қишлоқ хўжалик машиналарини яратиш бўйича амалга оширилаётган илмий-тадиқиқот ишларининг натижалари баён этилган.
Илмий-амалий анжуманда қишлоқ хўжалигини модернизациялаш ва юқори технологияларга асосланган ишлаб чиқаришни ривожлантириш асосида тармоқнинг рақобатбардошлигини ошириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш саноати тармоқларини ривожлантириш, агросаноат мажмуасининг жаҳон аграр ва озиқ-овқат бозорларига интеграциялашуви ҳамда бу шароитда маҳаллий товар ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, тармоқнинг экспорт салоҳиятини юксалтириш масалаларига кенг ўрин берилган.
Илмий-амалий анжуман материалларидан олий ва ўрта махсус таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва талабалари, илмий ходимлар ва изланувчилар, шунингдек агросаноат мажмуасини ривожлантириш масалалари билан шуғулланувчи мутахассислар фойдаланишлари мумкин.

Author(s): Саимназаров Ю.Б. (ташк. қўмита раҳб.)

Language: Uzbek
Commentary: 1836249
Tags: Сельское хозяйство;Плодоводство